“Санъат шайдолари”кўрик-танлови
13 May, 2010-y.
Boshqalar
Чилонзор туманидаги 201-мактабда апрель – эстетик йўналишдаги фанлар ойлиги муносабати билан 7-синф ўқувчилари ўртасида “санъат шайдолари”кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ўқувчилар ушбу танлов орқали олган сабоқларини синовдан ўтказишди. Тадбирни ташкил этишда мусиқа маданияти фани ўқитувчиси Наргиза Мансурованинг хизматлари катта бўлди. Тадбирда ижро этилган мумтоз йўналишдаги қўшиклар ва рақслар билан бирга миллий эстрада йўналишидаги куй-қўшиклар ҳам барчага манзур бўлди.Шунингдек, тадбирда ўқувчилар «мусиқий бошқотирмалар», ижро этилган куйларни аниқлаш, мусиқий арбобларнинг яратилиш тарихи, ўзбек мусиқасининг ривожланишига ҳисса қўшган мусиқашунос олимлар, бастакору созандапарнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан билимларини намойиш этдилар. Фестиваль доирасида бўлиб ўтган танловда ўқувчилар орасидан «Энг зукко ўқувчи», «Энг иқтидорли ўқувчи» номинацияси бўйича ғолиблар аниқланди. — «Баркамол авлод йили» муносабати билан илм масканимизда ўтказилган ушбу тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида мусиқага меҳр уйғотди, — деди мактаб директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Гулчеҳра Фазлитдинова. — Бу эса ёшларнинг камол топишида миллий қадриятларимиз, мумтоз мусиқамизнинг ўрни бениҳоя катта эканлигидан дарак беради.
4040