Пекин университети (Peking University)  Yenching Postgraduate Scholarship стипендиясини магистратура йўналиши учун тақдим этади. Стипендия мақсади иқтидорли, глобал ривожланишга йўналтирилган ёшлар жамиятини яратишдир. Аризалар  2020 йил 4 декабргача қабул қилинади.

 

 

Стипендиянинг мафаатли жиҳатлари:

контракт тўлови;

авиа-билет;

яшаш харажатлари тўлаб берилади.

Хорижий талабаларга 1 йил давомида стипендия берилади, шу билан бирга кейинги йил учун стипендияни узайтириш имконияти мавжуд.

Талаблар:

номзодлар бакалавр даражасига ёки 2021 йил 31 августгача бакалавр дипломига эга бўлиши;

номзоднинг академик кўрсаткичлари юқори ва Хитойда ўқиш истаги бўлиши;

Лидерлик қобилиятига эга бўлиши, масъулиятли, бошқарувчилик салоҳиятига эга бўлиши ҳамда жамоат ишларида фаол бўлиши керак;

инглиз тилини билиш талаб этилади (таълим инглиз тилида олиб борилади);

Керакли ҳужжатлар:

Номзодлар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:

ариза;

мотивацион хат (максимал 750 сўз);

резюме;

2 та академик тавсиянома;

ҳисоб варақаси;

расмий ҳисоб карталари;

инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (IELTS 7/TOEFL 100/Cambridge 185/CEFR C1).

Агар ҳужжатлар инглиз ёки хитой тилларида бўлмаса, ҳужжатларнинг инглиз тилидаги таржимаси илова қилиниши керак.

Батафсил маълумот расмий веб-сайтда.