Математика йўналишида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун Академик Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов номидаги стипендия жорий этилди.
Стипендия республика олий таълим муассасаларида Математика таълим йўналишларида 2-курсни тугатган бакалавриат, 1-курсни тугатган магистратура талабалари ва 1-босқични тугатган таянч докторантларга тайинланади.
2020-2021 ўқув йили учун Академик Т.А.Саримсоқов номидаги стипендия квотаси:
- 5 нафар бакалавриат талабаси учун (10 ой муддатга ҳар ойда 750 минг сўмдан);
- 5 нафар магистрант учун (10 ой муддатга ҳар ойда 1 млн. сўмдан);
- 5 нафар таянч докторант(2021 йил учун 10 ой муддатга ҳар ойда 1,5 млн. сўмдан) учун белгиланди.
Стипендия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли (https://lex.uz/docs/4807552) Қарори асосида Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан таъсис этилди.
Батафсил: Ўзбекистон Математиклари