Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти ҳамда Тошкент давлат ахборот технологияларининг махсус факультети офицерлари ва Шарқшунослик институти фаҳрийлари иштирокида 2019 йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хирояма Халқаро Маданият карвон саройида 14 – январ- Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар - қўриқлайди Ватанни” номли харбий чиқишлар намойишлари ва ижодий учрашув бўлиб ўтди.
“Мардлар - қўриқлайди Ватанни” номли ҳарбий чиқишлар намойишлари ва ижодий учрашувда тадбирни Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий оркестр бошлаб берди. Жанговор тарздаги куй ва қўшиқлар қатнашчиларга ватанпарварлик руҳиятини бағишлади. Жуда чиройли бошланган ушбу тадбирнинг асосий қисмини Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хирояма Халқаро Маданият карвон саройида маънавий ва маърифий ишлар бўлими раҳбари Гавҳар Саодатова очиб берди ва олиб борди.
Тадбирда ишрок этиш учун ташриф буюрган Қуролли кучлар академиясида фаолият юритаётган ҳарбий подполковник Ҳикматилла Қосимов, Нуриддин Жураев, Аслиддин Парпиевлар, Собиқ меҳнатлари учун медаль соҳиби Жасур Омонов, киччик сержанд Отабек Ўғлоновлар сўзга чиқиб, ёш талабаларга ўз фаолиятлари, ёш аскарлар фаолияти уларнинг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида кечаю-кундуз тиним билмай қилаётган хизматлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбирда Мудофаа вазирлиги Маданият маркази қошида ташкил этилган “Турон” театр студиясининг актрисалари чиқишлари тадбирга ўзгача бир файз киритди.
Улар Она-Ватанни севиш, ардоқлаш, уни ёмон кўзлардан асраш, фарзандлик бурчини ардоқлаш заминида ваттанни эл-юртни ҳимоя қилиш, юрт сарҳадларида садоқат билан ҳизмат қилишликни тараннум этувчи буюк шахсларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, момоларимиз Тумарис, Зулфияхонимлар тилидан монологлар ўқидилар. Актрисаларимизнинг бу каби саҳна кўринишлари, ёшларимиз онгида катта таассурот ўйғотди.
Институтнинг Амалий санъат факультети маънавият ишлари декан муовини Феруза Хасанова тадбир сўнгида сўзга чиқиб, давра меҳмонлари ва иштирокчиларга институт раҳбарияти ва талабалари номидан ўз миннатдорчилигини билдириб, 14 – январ- Ватан ҳимоячилари куни байрами билан қутлаб, уларга келажакда ишларида мувоффақиятлар тилади.