Кларендон фондининг стипендияси - Оксфорд университетининг энг йирик стипендияси бўлиб, грант ҳар йили университетнинг 130 нафар магистрантига берилади ва қоидага кўра магистратура дастури давомида тўланади. Грант барча талабалар учун мўължалланган уни қўлга киритиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан мурожаат этиш мумкин. Дедлайн: 10 январь 2020 йил.

 

Номзодлар юксак салоҳиятли ва юқори академик кўрсаткичларга эга бўлиши лозим. 

Стипендия талабанинг ўқиш ва яшаш харажатларини қоплайди. Талабалар университетнинг ҳар қандай магистрлик дастурига мурожаат қилишлари мумкин, чунки барча мутахассисликлар стипендия дастурида киритилган.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • Талабаларнинг кўрсаткичлари юқори бўлиши шарт.
  • Талабанинг қобилияти танлаган мавзуси, тадқиқот режаси, номзоднинг келажакда  танлаган соҳасини ривожлантиришга қандай ҳисса қўшиши ҳисобга олинади.
  • Мотивация

Грант олиш учун қандай ариза бериш керак?

Талаба Оксфорд университетида магистрлик дастурларидан бирига ариза топширганда, унинг номзоди тўғридан тўғри Кларендон жамғармаси стипендияси учун кўриб чиқилади. Грант олиш учун сиз бирон-бир қўшимча ҳужжат ёки ариза топширишингиз шарт эмас.

Номзод магистрлик дастурига белгиланган муддат тугашидан олдин мурожаат қилиши керак. Апрел ойининг бошида номзодлар фонднинг стипендия тўғрисида қарори ҳақида электрон почта орқали хабардор қилинади.

Ҳужжат топшириш муддати турли дастурлар учун ҳар хил вақтда қабул қилиниши мумкин, аммо январ ойидаги барча дастурлар учун  бир хил муддат белгиланган.

 

Батафсил