«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши “Ширинтой болажон” фото танловини эълон қилади. Фото танлов «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси ва Тошкент шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Фото танловни ўтказишдан асосий мақсад, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида кўзда тутилган оналар ва болалар соғлигига эътибор бериш ҳамда эртамиз эгалари бўлган болажонларнинг бугунги кунда эришаётган ютуқларини ва уларнинг соғлом турмуш тарзини ёритиб беришдан иборатдир.
ТанловдаЎзбекистон Республикасининг 35 ёшгача бўлган барча фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
- фотосуратлар мамлакатимизда болажонларга берилаётган юксак эътиборни;
- болажонларнинг соғлом турмуш тарзидан лавҳаларни;
- ёш авлоднинг таълимда, спортда ва ижтимоий соҳаларда эришаётган ютуқларини ёритиб бермоғи лозим.
Фотосуратларда фақат 14 ёшгача бўлган болажонлар ва уларнинг ота-оналари акс эттирилган бўлиши мумкин.
Танлов иштирокчилари фотосуратларни "Kamolot YIH Toshkent shahar Kengashi" Facebook сахифасига, "Kamolot_Toshkent" Instagram саҳифаси ёки kamolot.fototanlov@umail.uz манзилга юворишлари керак бўлади Жойланган фотосуратлар тармоқ фойдаланувчилари томонидан баҳолаб борилади ва энг кўп овоз тўплаган 20 та фотосуратлар асосида шу йилнинг декабр ойида “Ширинтой болажон” номли галерея ташкил этилади. Бу суратлар орасидан ҳакамлар ҳайъати баҳосига кўра 3 та ўрин ғолиблар аниқлаб олинади ва галерея очилиш кунида қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Асосий соврин замонавий “Планшет”.
Фототанловнинг қолган шартлари ва низоми билан tashkentcity.kamolot.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Танловга ижодий ишлар 2016-йилнинг 1- ноябридан 1-декабрига қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун:+998712321911 +998977529700
Танлов бош ҳомийси “KIPPERS” TM савдо белгиси.
Лойиҳа ахборот кўмаги www.kun.uz, www.daryo.uz, www.gazeta.uz ва www.sharh.uz сайтлари.