Евроосиё ва Ўрта Осиёдаги Глобал Бакалавр Алмашинув Дастури (собиқ Евроосиё Бакалавр Алмашинув Дастури) АҚШ Давлат Департаментининг Таълим ва Маданият Ишлари бўйича Бюроси дастуридир. Дастур Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон мамлакатларидан бакалаврга ўқиётган биринчи ва иккинчи курс (агар беш йиллик ўқиш бўлса, учинчи курс талабалари ҳам) талабаларига АҚШда бир йиллик унвон берилмайдиган ўқув курсида таҳсил олишлари учун имконият беради.
Биринчи курс талабалари икки-йиллик жамоа коллежларида, билим юрт ётоқхоналарида ёки Америка оилаларида истиқомат қилган ҳолда таҳсил оладилар. Иккинчи ва учинчи курс талабалари эса тўрт-йиллик университетлар ва коллежларда, билим юрт ётоқхоналарида яшаб таҳсил оладилар. Стипендия эгалари АҚШдаги университет ёки коллежларни танлай олмайдилар.
Глобал UGRAD учун ўқув йўналишлари қуйида келтирилган. Бошқа йўналишлар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
* Бухгалтерия ҳисоби
* Қишлоқ хўжалиги
* Антропология
* Биология
* Бизнес
* Кимё
* Компютер фани
* Криминалистика
* Иқтисодиёт
* Таълим
* Муҳандислик
* Атроф-муҳитни сақлаш дастурларини бошқариш
* Геология
* Меҳмонхона бошқаруви
* Халқаро Алоқалар
* Журналистика
* Ҳуқуқшунослик
* Коммуникация
* Физика
* Сиёсатшунослик
* Психология
* Социология
* Шаҳарларни режалаштириш
* Америкашунослик
Профессионал Тренинг:
Жамоат Хизмати: Стипендия эгаларини АҚШдаги жамоат хизмати ва ижтимоий масъулият асослари билан таништириш мақсадида, Глобал UGRAD қатнашчиларидан биринчи семестр давомида маҳаллий ташкилотларда 20 соатдан иборат жамоат хизматини бажаришлари талаб этилади.
Ярим-Ставка Практика/Амалиёт: Амалиёт стипендия эгалари учун келажакда ўз мамлакатларида касб эгалари бўлишларида қўлланилиши мумкин бўлган профессионал билимлар ва тажрибалар орттириш учун кенг имкониятлар беради. Тўлиқ ўқув йили стипендия эгалари бўлмиш UGRAD қатнашчилари иккинчи семестр давомида ойига 40 соатлик амалиёт ўташлари лозим. Ҳар бир қатнашчининг амалиёти ўқиётган соҳасига алоқадор бўлиши керак. Қатнашчилар ҳақ тўлайдиган амалиётларда иштирок этишлари мумкин, аммо кўпчилик амалиётлар бепул тарзда амалга оширилади.
Танловнинг Техник Талаблари:
Ирқи, ранги, диний эътиқоди, миллати ва жинсидан қатъий назар ҳар қандай қизиқувчи шахслар топширишлари мумкин. Ногирон шахсларнинг ҳужжат топширишлари рағбатланади. Глобал UGRAD Дастури иштирокчилари кўрсатган билим ва тажрибаларининг натижасига кўра танлаб олинадилар ва қуйидаги талабларга жавоб берган ҳар қандай шахс танловда иштирок этиши мумкин:
* Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон республикаларидан биронтасининг паспортига эга бўлган фуқаролар ёки доимий резидентлар;
* Ҳозирги пайтда Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон республикаларидан бирида истиқомат қилаётган шахс;
* Номзод айтиб ўтилган 12 та давлатдан биридаги олий ўқув юртининг кундузги ўқишида бакалавр унвони учун таҳсил олаётган ҳамда топшириш вақтида аъло баҳолар билан ўқиётган биринчи, иккинчи ёки учинчи курс талабаси бўлиши шарт. Учинчи курс талабаси беш йиллик ўқишга қабул қилинган ёки ўз мамлакатига қайтиб келганидан кейин яна бир йил ўқиши кўзда тутилган бўлиши керак.
* Қатнашувчи АҚШга жўнаб кетадиган пайтда (2012 йил август-сентябр) 18-24 ёш оралиғида бўлиши лозим;
* Тўлиқ тўлдирилган анкета ва керакли ҳужжатлар тўпламини топшириш муддати тугагунча топширишлари шарт;
* АҚШда бўладиган академик алмашинув дастурини 2012 йил куз мавсумида бошлай олишлари керак;
* АҚШнинг J-1 визасини олиши керак;
* Дастур тугаши билан ўз мамлакатига қайтиши лозим;
* Ариза топшириш вақтида оғзаки ва ёзма инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган бўлиши лозим.
Қуйида келтирилган ҳолатлардаги шахслар Глобал Бакалавр Алмашинув Дастури учун НОЛОЙИҚ деб ҳисобланади:
* АҚШ фуқаролари ва АҚШ доимий резидентлари;
* Ҳозирги пайтда АҚШда ўтказилаётган академик, тренинг ва илмий-тадқиқот дастурларида иштирок этаётган шахслар;
* 12 та қатнашаётган мамлакатлардан ташқарида таҳсил олаётган, истиқомат қилаётган ёки ишлаётган шахслар;
* Олти ҳафтадан зиёд бўлган, АҚШ ҳукумати томонидан ҳомийлик қилинган алмашинув дастурлари бўйича АҚШга ташриф буюрган ва икки-йиллик ўз мамлакатида яшаш мажбуриятини топшириш вақтида адо этмаган шахслар;
* Сўнгги уч йил давомида АҚШ доимий резидентлиги учун ҳужжат топширган шахслар;
* АҚШ Давлат департаменти ёки АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) нинг чет эллардаги ваколатхоналарида ишловчи маҳаллий ходимлар. Ушбу ходимлар ишдан кетганларидан кейинги бир йил давомида нолойиқ ҳисобланадилар;
* АҚШ Давлат департаменти ёки АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ходимларининг яқин оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва қарамоғидаги фарзандлари) ҳам мазкур ходимлар ишдан кетганларидан кейинги бир йил давомида нолойиқ ҳисобланадилар;
* Муқаддам қамалиб чиққан, жиноятда айбланган ёки судланган шахслар (кичик қоидабузарликлар бундан мустасно).
2010-2011 ўқув йили Глобал Бакалавр Алмашинув Дастури (Глобал UGRAD) учун очиқ танлов 2009 йил ноябр ойида бошланади.
Илтимос, саволларингизни ушбу электрон манзилга tashkent-program@state.gov ёзиб юборинг. Хабар мавзуси кўрсатиладиган қаторга "Глобал UGRAD" сўзини киритинг.
Жамоатчилик билан алоқалар Бўлими
Америка Қўшма Штатлари Элчихонаси
Мойқўрғон кўчаси, 3 уй, Юнусобод тумани, 5-квартал
Тошкент, 100093 Ўзбекистон
Телефон: (+998-71) 140-2441
Факс: (+998-71) 120-6302
Электрон почта: Tashkent-Program@state.gov
Веб-сайт: http://uzbekistan.usembassy.gov/exchanges
манба