Flat Pyramid компанияси  компьютер графикаси ва шу соҳага қизиқувчилар учун 3D стипендиясини таклиф этмоқда.

Стипендия учун $1,000.00  ажратилган.

Кимлар мурожаат қилиши мумкин?

2D  ёки 3D моделда  компьютер графикасини яратувчилар, дизайнерлар, 3D рассомлар, 3D модельерлар, аниматорлар ва бошқалар.

 

 

Мурожаат этиш тартиби

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Flat Pyramid сайтида рўйхатдан ўтиб 3D моделида яратган ишларини сотувга чиқариши ва ижтимоий тармоқларида эълон қилиб бориши талаб этилади. Ҳар бир эълон қилинган постлар баллингизни ортиб боришига имкон яратади ва ўз навбатида стипендия олиш имкониятини оширишишга ёрдам беради.

Эълон қилинган барча маълумотларни тўлиқ исм шарифингиз ва профилингизнинг ҳаволаси билан бирга   scholarship@flatpyramid.com электрон манзилига юборишингиз лозим.

Стипендия олиш учун аниқ муддат белгиланмаган. Ҳар чоракда омади кулган иштирокчи  стипендия билан тақдирланиб борилади.

 

Юборилган ишларни кўриб чиқиш тартиби қандай?

Барча йўналишлардан келиб тушган энг яхши 3D моделлар ҳар ойда танлаб олинади ва чорак  охирида стипендия тақдим этилади.

Бу танловга ҳар ойда қатнашиш имконияти мавжуд ва бу ҳар чоракда ғалаба қозониш эҳтимолини янада оширади.

 

Стипендия учун (бир минг) $1,000.00  ажратилган.

Марҳамат танловда қатнашиб омадингизни синаб кўринг!

 

Батафсил