Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази умумий ўрта таълим мактабларининг 5-11-синфларининг фаол ўқувчилари ўртасида видеолавҳа шаклидаги «Давлат тилим чалленжи» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Танловда 5-11-синфининг ўқувчилари шеър, қўшиқ, нутқ, креатив байрам табриги кўринишидаги ижодий иши билан иштирок этишлари мумкин.
Видеолавҳа шаклидаги ижодий иш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
видеолавҳа давомийлиги 2 дақиқагача бўлиши;
видеолавҳа мактаб, тарихий обидалар ва жонли табиат ҳамда уй шароити каби ҳудудларда видеотасвирга олинган бўлиши мумкин;
видеолавҳада ўзбек тилининг ҳаётимиздаги аҳамияти ва “Ўзбек тилим-ифтихорим” мавзуси акс эттирилганлиги;
видеолавҳа сифатли тасвирга олинганлиги;
видеолавҳа ижтимоий тармоқ саҳифаларида #давлаттилимчалленжи хештеги остида ёритилганлиги.
Видеолавҳа тасвирга олинган материалда мактабнинг рақами, жойлашган тумани ва вилояти кўрсатилган бўлиши лозим.
Видеолавҳа мобил телефон, видеокамера, планшет ва бошқа технологик воситалар орқали тасвирга олиниши мумкин.