Цукуба университети “Япония ва Евроосиё Тадқиқотлари Бўйича Махсус Дастур” (SPJES) да иштирок этиш учун танлов эълон қилди. Дастурнинг мақсади - инсон ресурсларини ривожлантириш Марказий Осиё минтақасида “барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)” га эришиш учун кўмаклашишдан иборатдир. 

Танловдан ўтган номзодларга Nippon Foundation стипендияси (йилига жами 10 та стипендия) тақдим этилади, бу эса барча транспорт харажатлари, Япониядаги таълим ва яшаш харажатларини қоплайди (ойига 117 минг йен, 1,1 $ минг доллардан ортиқ). Таълим инглиз тилида бўлиб ўтади. Муддати: 2021 йил, 1 март.

 

Қуйидаги мезонларга жавоб берадиган ҳар қандай Ўзбекистон фуқароси иштирок этиши мумкин:

- номзод 2 апрель 1985 йил ёки ундан кейин туғилган бўлиши керак;

- номзод бакалавр даражасига эга бўлиши лозим (16 йиллик таълим);

- номзод инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги TOEFL ёки IELTS бўйича халқаро сертификатга эга бўлиши керак.

Дастур Цукуба университети бизнес, гуманитар ва ижтимоий фанлар Олий мактаби томонидан тарғиб қилинади. Дастурнинг ўқув режаси JICA, БМТ, ОТБ ва давлат идоралари томонидан олиб борилган семинарлар, қўшма тадқиқот лойиҳалари асосида коллоквиумлар ва япон компанияларида амалиётларни ўз ичига олади.

Дастурнинг давомийлиги - 1,5 йил. Битирувчиларга магистрлик даражаси берилади. Дастур битирувчилари ҳукумат, академик ва тадқиқот муассасалари, БМТ агентликлари ва бизнес ташкилотларида ишга жойлашишда имкониятлари юқори бўлади.

Аризаларни топширишнинг охирги муддати 2021 йил 1 мартга қадар узайтирилди, стипендия ҳақидаги брошюра ва ариза шакли ҳавола орқали тақдим этилади: http://www.chiiki.tsukuba.ac.jp/spca/news-events/news-events.html

Манба