Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури дунё миқёсидаги экологик муаммоларни ҳал қилиш учун Она замин чемпионларини қидирмоқда. “Ёш Ер Чемпионлари” - бу мукофот,  ёш экологларни янада илҳомлантириш ва ғайратини оширишга йўналтирилган. Совринни катта салоҳиятга эга ва атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатадиган ёшлар олиши мумкин. Дедлайн: 2020 йил 10 апрель

 

2020 йилда ҳар бир минтақадан (Африка, Эвропа, Лотин Америкаси, Кариб денгизи, Шимолий Америка, Ғарбий Осиё ва Тинч океани) 7 нафар ёшлар танланади. Танланган ёшлар “Ёш Ер Чемпионлари” унвонига эга бўладилар, молиявий ёрдам оладилар, ўзларининг экологик ғояларини ҳаётга татбиқ этишлари учун ўқитиш ва индивидуал мураббийлик қилишади.

Агар сиз атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, тиклаш, ғоят барқарор келажак ҳақида тасаввурга эга бўлсангиз, ёрқин келажакка ишонсангиз - аризаларни топширишингиз мумкин.

Совринлар

$ 15,000

БМТнинг юқори даражадаги учрашувида қатнашиш;

“Ёш Ер Чемпионлари” мукофотини топшириш маросими қатнашчиларига тақдимот қилиш;

электрон ва глобал оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши ва тан олиниши;

ўзларининг маслаҳатлари ва мураббийликларини таклиф қилишга тайёр бўлган Covestro мутахассислари жамоасига кириш;

“The DO School” платформасида ташкил этилган тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш дастурида иштирок этиш.

Талаблар:

бутун дунёдан мурожаат этувчилар мурожаат қилишлари мумкин;

номзодлар ёш тоифаси 18-30 ёшдана ошмаслиги;

номзодлар атроф-муҳитнинг ижобий ўзгариши учун салоҳиятга эга бўлиши керак;

ҳар бир номзод экологик лойиҳада камида 6 ой иш тажрибасига эга бўлиши керак.

Ариза онлайн тарзда топширилиши мумкин.

Тўлиқ тафсилотлар расмий веб-сайтда.