Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони асосида мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳага жорий қилинаётган янгиликларни таҳлил ва тарғиб этиш учун  “Мактабгача таълим методикаси” журнали ташкил этилди.

Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги ушбу журнал тизимда фаолият олиб бораётган педагоглар тажрибасини оммалаштириш, методик жиҳатдан ёрдам бўлувчи мақолалар ёрдамида соҳа янгиликларидан хабардор бўлишига бевосита хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган мудира, тарбиячи, методист ва барча педагог ходимлар фаолиятига оид энг сўнгги янгиликлар, илмий-методик мақолаларни чоп этиш, соҳага доир масалаларни муҳокама қилиш, муаммоларнинг илмий, назарий, амалий ечимларини топишда кўмаклашиш, таълим-тарбия мазмуни ва усулларини такомиллаштириш борасидаги материалларни ёритиб бориш мақсадида таҳририят ходимлари тинимсиз изланишда.

“Мактабгача таълим назарияси ва методикаси”, “Педагогика, педагогик технологиялар ва таълимда менежмент” ва “Ахборот коммуникация технологиялари ва инновацион жараёнлар” бўлими ходимлари томонидан  тайёрланган қизиқарли ва тарбиячилар учун методик жиҳатдан фойдали материаллар тайёрланди. “Мактабгача таълим методикаси” журналининг январь, февраль, март сонлари нашрдан чиқди.