Университет талабалари ўртасида “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?”, “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларида мақолалар танлови ўтказилмоқда.
Ушбу танловда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги талабларни бажарииши лозим:
Мақола 1 интервалда ёзилади, мақола ҳажми 10 бетгача, мақола Word дастурида, Times New Roman шрифтида чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 25 мм қолдирилган ҳолда бўлиши лозим, мақола мавзусидан кейин муаллифнинг фамилия, исми ва шарифи (тўлиқ) ва факультети, йўналиши курси кўрсатилиши лозим, мақола қоғоз ва электрон вариантда топширилиши лозим, мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Мақолалар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади (Жами: 60 балл):
- мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги – 10 балл;
- мақоланинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги – 10 балл;
- мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги – 10 балл;
- мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги – 10 балл;
- мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги – 10 балл;
- мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги – 10 балл.
Мақолалар 2017 йил 15 апрелга қадар университет Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими (бош маъмурий бино 6-қават 61-хона)га топширилади.Ҳар бир мавзу (танлов) бўйича 1 ва 2-ўринни эгаллаган талабаларнинг мақолалари Республикага тавсия этилади ва танловни кейинги босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Университет босқичида танлов ғолиблари 1,2,3-даражали диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Республика босқичида танлов ғолиблари 1,2,3-даражали диплом ва 1-ўринга 600 000 сўм, 2-ўринга 500 000 сўм, 3-ўринга 400 000 сўм пул мукофоти берилади.
Танловга топширилган мақолалар соҳа мутахассислари ва олимлар томонидан баҳоланади.
Шошилинг, ўз билимингиз ва илмий фаолиятдаги қобилиятингизни синаб кўринг!
Ташкилий қўмита: Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда
Ижтимоий фанлар факультети “Маънавият асослари ва диншунослик”