Британия Колумбияси қошидаги Питер А. Аллард номидаги юридик мактаби (Канада) халқаро фотосуратлар танловини ўтказмоқда. Танловда бутун дунёдан хоҳловчилар иштирок этиши мумкин. Муддати: 2021 йил 1 май

 

Танлов мавзуси: жамиятнинг глобал муаммолари (коррупция, инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ва улар билан курашиш).

Фотосуратларда коррупция билан курашишдаги жасурлик ва етакчилик ёки шаффофлик, ҳисобдорлик ва қонун устуворлиги ҳисобига инсон ҳуқуқлари ҳимояси акс этиши лозим.

Ҳар бир ғолиб фотосурат 1000 Канада доллари (CAD) миқдорида мукофот пули олади ва Allard Prize веб-сайтида қисқа тавсиф ва фотосуратчининг исми билан олти ой давомида жойлаштирилади. Ғолиб бўлган фотосуратчи кейинчалик веб-сайтда ўтган ғолиблар сифатида архивланади.

Батафсил: https://www.allardprize.org/photography-competition