Жаҳон банки гуруҳи ҳамда Financial Times ҳамкорликда ўзининг иккинчи глобал мақола ва эссе ёзиш танловини эълон қилди. Бу ижодкорлик қирраларингизни ривожлантириш учун катта бир имконият. Танлов “Инсон капитали” лойиҳаси доирасида Қашшоқликка қарши курашиш тўғрисидаги ҳисоботига асосланган. Дедлайн: 10 февраль 2020 йил.
Агар сиз ушбу матнни ўқий олсангиз, демак сиз 10 ёшга тўлган оддий матнни ўқий олмайдиган даромад манбаи паст ёки ўртача мамлакатлардаги 53% болаларга қараганда - Сиз таълим билан яхши шуғулланмоқдасиз.
Таълим бу болалар учун келажакка катта қадам демакдир. Таълим олиш инсон ҳаётида жуда муҳим бўлиб, илм-фан, тарих ва дунёвий билимларни эгаллаш учун имконият яратади. Таълимга киритилган сармоя келажакка бўлган ишонч ҳамда имконият эшикларини очишга калитдир.
10 ёшгача болаларни саводхон қилиш учун қандай ёрдам бериш мумкин? Улар айнан сиздан бу ҳақда эшитишни ҳоҳлашади!
Сиз қуйидаги икки саволга жавоб бериб ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин:
- Агар сиз ўз давлатингизнинг таълим вазири бўлганингизда, ҳар 10 ёшли бола ўқий оладиган бўлиши учун нима қилган бўлардингиз?
- Ўқитувчи ва мактаб ҳар бир боланинг билимли бўлиши учун қандай ёрдам бериши мумкин?
Талаблар:
Жаҳон банки гуруҳи ва Financial Times болалар таълимини ривожлантириш мақсадида инновацион ечим топиш, энг зўр ғояларни саралаш, шунингдек болалар саводхонлик даражасини ошириш йўлида барчага бирдек ёрдам берадиган мазмунли ижодий ишларни сизлардан кутмоқда.
Манфаатли жиҳатлари:
Ижодий ишингиз “Financial Times” ва “Жаҳон банки блоги”да нашр этилиши имкониятига эга бўлишингиз, шунингдек Жаҳон банки гуруҳининг 2020 йил апрел ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишларида қатнашишингиз мумкин (барча харажатларингиз тўланади).
Танловда ўрта мактаб ўқувчилари 16 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этишлари мумкин.
Мурожаат қилиш тартиби:
- Инглиз тилида ёзилган мақола ёки эссе 500 сўздан ошмаслиги;
- Ёзма ишини тўлдирадиган фотосуратлар, видеолар, визуализация талаб этилмайди
- Алоқа маълумотлари: исм, ёш, мактаб, қайси давлатда истиқомат қилсангиз яшаш ва электрон почта манзили тўлиқ киритилиши лозим.
Батафсил маълумотлар расмий веб-сайтда.