“ Ёш қизиқчилар” республика танлови мақсади ─ Ўқувчи-ёшларнинг сатира ва юмор йўналишидаги иқтидорини ошириш, дўстлари, тенгдошлари хулқидаги турли хил кўринишларини кулги ва юмор орқали саҳна асарлари орқали ёритиш, ёш қизиқчиларни аниқлаб, улар тарбиясига муҳим ҳисса қўшишга қаратилгандир.  Танловнинг ўтказилиши тартиби ва муддати: Танлов барча туман (шаҳар) миқёсида 2010 йил апрел ойида, Қорақалпоғистон республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида май ойида, Республика миқёсида 2010 йилнинг 31 май 2 июн кунлари Наманган вилоятида ўтказилади. Вилоятларда I-ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Иштирокчилар ҳақидаги маълумотлар 1 августга қадар республика ташкилий қўмитасига тақдим этилиши лозим. Ташкилий қўмита манзили: Тошкент ш. Шайҳонтоҳур т. Фурқат кўчаси 2- уй Факс 8-371-245-08-39, Тел: 8-371-245-04-44. Республика ўқувчилар саройи. Танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика ўқувчилар саройи. Танлов иштирокчилари. Танловда 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари иштирок этадилар. Танловга 4 нафар бола ва 1 нафар раҳбар- педагог таклиф этилади. Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар: - ҳар бир иштирокчи ўз маҳоратини якка ҳолда ёки гуруҳ билан биргаликда намоён этиши; - ижро жараёнида аския, пародия, ҳажвия, ҳазил қўшиқ, интермедия жанрларини ижро этиши; - ижро этиладиган жанр мавзусининг ҳаётийлиги, долзарблиги, (мактаб, тўгараклар фаолияти, дўстлари, тенгдошлари ҳаётидан ва шу кабилар); - мавзунинг кулгига бойлиги; - мавзуларнинг иштирокчиларнинг ёшига мослиги; - гуруҳ иштирокчиларининг ижроси учун 12-15 дақиқа, якка ижрочилар учун 5-7 дақиқа ажратилади Баҳолаш мезони: • иштирокчининг саҳнадаги ижрочилик маҳорати; • низомда қўйилган талабларнинг бажарилиши; • иштирокчи нутқининг равонлиги ва томошабинга етказа олиш маҳорати; Танловнинг моддий томони: Иштирокчиларнинг овқатланишлари, ётоқхона харажатлари, маданий дам олиш дастури, транспорт, ғолибларни тақдирлаш харажатларини ташкилий қўмита ўз зиммасига олади. Иштирокчиларнинг Наманган шаҳрига боришлари ва манзилларига етиб олишлари учун сарфланадиган маблағ хизмат сафарига жўнатаётган вилоят, туман, шаҳар халқ таълими бошқармалари ва бўлимлари томонидан ажратилади. Танлов иштирокчиларини тақдирлаш: Танловда фаол иштирок этган ҳамда Низомда кўрсатилган талабларни тўла бажарган иштирокчилар Республика ўқувчилар саройининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қуйидаги ўрин ва номинациялари бўйича эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. 1 та олий ўрин, 1 та 1-ўрин, 2 та 2-ўрин, 2 та 3-ўрин, 3 та номинация