Шаҳар ва вилоят мутасадди ташкилотлари тавсиялари бўйича профессионал, ҳаваскор бадиий жамоалари, ансамбллар ва якка ижрочилар, шунингдек мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, ҳарбий қисмларнинг жамоалари ҳамда кўрик-танловда иштирок этишни истаган барча фуқаролар қатнашиш ҳуқуқига эга. Кўрик-танловга иштирок этиш учун шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлигида яратилган Ватан, истиқлол, миллий ўзликни анлаш мавзусида янги қўшиқлар қабул қилинади. Кўрик-танлов қатнашчилари танловнинг мавзу шартларига жавоб берадиган барча жанр йўналишидаги янги қўшиқларни тақдим этишлари мумкин. Кўрик-танлов қатнашчилари ҳужжатларини жойларда тузилган комиссияларга 2010 йил 15 апрелгача топширилиши шарт. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТИ «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танлови уч босқичда ўтказилади. I- босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар танлови ўтказиш муддати - 2010 йил 15 апрелдан 1 июлгача. П-босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказида ўтказиш муддати - 2010 йил 1 июлдан 20 июлгача. III- босқич – Тошкент шаҳрида Республика миқёсидаги танловнинг ўтказиш муддати - 2010 йилнинг 20 июлдан 10 августгача.