2016 йил 16 декабрь куни “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги “Ёшлар ҳафталиги” доирасида “Истиқлол” саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг  якуний босқичи бўлиб ўтади.
     
  2016 йил 9 декабрда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати васийлик Кенгашининг 165-сонли мажлиси баёнига мувофиқ 12-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилади. “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи 16 декабрь куни муҳташам “Истиқлол” саройида  ўтказилади.
           “Ўзбекистонда Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” нинг 53-бандида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш вазифаси белгиланган.
         Танловнинг биринчи,  олий таълим муассасалари факультетлараро босқичи 2016 йилнинг февраль ойида ўтказилди. Мазкур босқич 80 та олий таълим муассасасида ўтказилиб, 2000 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи, 20 000 нафардан ортиқ талаба-ёшлар томошабин сифатида иштирок этишди.
Танловнинг иккинчи, республика саралаш босқичи жорий йилнинг март-апрель ойларида намунавий Низомда белгиланган 11 та ҳудудда ўтказилди. Мазкур босқичда 600 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирокчи, 7000 нафардан ортиқ талаба-ёшлар томошабин сифатида иштирок этишди.“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг учинчи, ярим финал беллашувлари жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Тошкент шаҳрида (2 та) ҳамда ҳудудларда (3 та) ўтказилди.
Ўтказилган ярим финал беллашувларида 450 нафар талабалар иштирокчи, жами 30 минг нафар талаба-ёшлар томошабин сифатида қатнашишди.
 “Ёшлар ҳафталиги” фестивали доирасида ўтказиладиган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний, финал босқичида Самарқанд давлат университетининг “Илҳом”, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Арт-стади”, Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Омадли жентельменлар”, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар” жамоалари иштирок этадилар. 
 Кўрик-танловнинг финал босқичида ғолиб бўлган жамоа, 2016 йилги мавсум ғолиби деб топилади ва “Қувноқлар ва зукколар” кубогини қўлга киритади.