Мазкур стипендия 100% ўқув тўловларини ва яшаш харажатларини бир қисмини қоплайди. Европа Иттифоқи / ЕИҲ мамлакатлари фуқароси бўлмаган талабалар учун эса ўқув тўловларини ва 11,000 € миқдорида пул ажратади.
Талабанинг аъло даражадаги академик кўрсаткичларга кўра, стипендия магистратуранинг иккинчи йилига узайтирилади. Стипендия бир қатор истеъдодли талабаларга ҳуқуқ, иқтисодиёт ва менежмент Олий Мактабида инглиз тилида магистратура дастурларидан бирида ўқиш имкониятини беради.
Муддати: 2021 йил, 1 февраль.
Мамлакат: Нидерландия, Утрехт.
Ушбу стипендия дастури билан мактаб бугунги кунга қадар иш фаолиятида энг юқори ютуқларни намойиш этган истеъдодли халқаро талабаларга ўз ҳиссасини қўшишни ва инвестиция қилишни мақсад қилиб қўйган.
Танлов мезонлари:
- академик сифатингиз ва олдинги таълим натижаларингиз, масалан, баҳолар, тест натижалари, нашрлар, тавсияномалар;
- сизнинг келажакдаги иш фаолиятингизга қаратилган мақсадларингиз, таклиф этилаётган таълим соҳасидаги истиқболларингиз;
- сизнинг жамоат билан алоқангиз (масалан, синфдан ташқари ишлар)
- магистратура дастури учун сизнинг мотивацион хатингизнинг сифати ва долзарблиги;
- аризангизни сифати (тўлиқлиги, аниқлиги, изчиллиги)