Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги ПҚ-2371-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 апрелдаги 07-07/1-76-сон баёни билан тасдиқланган  “Ўзбекистон Республикасида  2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси, вилояти Прокуратураси, Ички ишлар бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ Тошкент вилояти Кенгашлари ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллигига бағишланган “БАХТИЁРЛАР ДИЁРИ” кўрик-танлови ташкил этилди. Танловни ўтказишдан мақсад ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тахсил олаёиган ўқувчи-ёшлар ўртасида миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни  ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш орқали ёшлар онги ва шуурида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик  фазилатларини шакллантириш, Мамлакатимизни келажакда дунё ҳамжамияти орасидаги ўрни кўп жиҳатдан ёшларнинг маънавий-маърифий салоҳиятига, бой дунёқараши, иқтидорига боғлиқлигини ҳисобга олиб, ёшларни маънавий ва маърифий ишларда янада фаолликка чорлаш. Танловнинг саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган таълим муассасалари жамоалари 13-22 июнда тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ҳудудий босқичларда ўз иқтидорларини синовдан ўтказдилар. Танлов уч шарт асосида ўтказилди. 1-шарт “Табаррук замин” деб номланиб, бу шарт орқали иштирокчилар тарихимиз, миллатимиз ифтихорлари бўлган аждодларимиз, уларнинг қолдирган бой мерослари, бугунги замонамиз қаҳрамонлари, уларнинг ибратли ишлари, ўзлари тахсил олаётган таълим муассасалари ва мустақиллик йилларида рўй берган ижобий ўзгаришлар натижасида олиб борилаётган ибратли ишларни шеър, қўшиқ, рақс, саҳна асарлари орқали намойиш этдилар. 2-шарт “Истеъдод” деб номланган бўлиб, бу шартда иштирокчилар томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, тартиббузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, диний ақидапарастлик каби ахлоқий тубанлик иллатларига қарши курашиш ва унинг аҳамиятини  саҳна кўринишларида ифодалаб бердилар. 3-шарт “Бахтиёрлар диёри” деб юритилиб, танлов иштирокчилари Ўзбекистонни мадҳ этувчи, тинчликни куйловчи, дўстлик кайфиятини акс этган саҳна асарлари, миллий рақслар ҳамда ёшларни фидокорликка ундовчи шеър ва қўшиқлари билан иштирок этишди. Барча жамоалар берилган топшириқларни ўз маҳоратлари ва иқтидорларини тўлиқ намойиш этган ҳолда бажардилар. Шунингдек, танлов давомида санъат, маданият, спорт соҳасида ютуқларга эришган ёшларнинг чиқишлари ташкил этилди. Жумладан, “Ниҳол”, “Зулфия” ҳамда “Баркамол авлод” каби маданият ва спорт танлов ҳамда фестиваллар ғолиблари билан “Баркамол авлод”лар ҳамда халқимиз тинчлиги, фаровонлиги йўлида фидокорона фаолият олиб бораётган, меҳнат ва шижоати билан ёшларга ибрат бўла оладиган, давлат эътирофига сазовор бўлган қаҳрамонларимиз, шоир ва ёзувчилар, устозлар, маданият ходимлари, спорт усталари, санъаткорлар билан учрашувлар ўтказилди. Қизғин тортишувларга бой бўлган танловда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати жамоалар чиқишларини адолатли бахолаб бордилар. Ватанпарварлар учрашувига айланган кўрик-танловнинг якуний босқичи жорий йилнинг  9 сентябрь куни Ташкилий-ишчи гуруҳ қарорига биноан Тошкент вилоятининг “Маънавият ва маърифат” марказида ўтказилди. Танловнинг якуний босқичида  Олмалиқ тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи, Юқори чирчиқ тумани Транспорт ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи, Бекобод шаҳар Техника ва иқтисод касб-ҳунар коллежи ҳамда  Чиноз тумани  Қурилиш ва иқтисод касб-ҳунар коллежлари иштирок этиб ўз тенгдошларига ижодий чиқишларини тақдим қиладилар. Мамлакатимизни келажакда дунё ҳамжамияти орасидаги ўрни кўп жиҳатдан ёшларнинг маънавий-маърифий салоҳиятига, бой дунёқараши, иқтидорига боғлиқлигини ёшларимиз юксак масъулият билан ҳис қилиб танловда иштирок этдилар. Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик  фазилатларини, шунингдек, мустақиллик йилларида рўй берган ижобий ўзгаришлар натижасида амалга оширилаётган  ибратли ишларни шеър, қўшиқ, рақс, саҳна асарлари орқали тараннум этдилар. Ҳамкор ташкилотлар вакилларида ташкил топган Ҳакамлар ҳайъатининг якуний ҳулосасига кўра Юқори чирчиқ тумани Транспорт ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 1-ўрин, Олмалиқ тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи 2-ўрин, Бекобод шаҳар Техника ва иқтисод касб-ҳунар коллежи 3-ўрин Чиноз тумани  Қурилиш ва иқтисод касб-ҳунар коллежи фаол иштироки учун номенациялари соҳиби бўлдилар. Барча иштирокчилар Ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган Диплом, фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ташкилий-ишчи гуруҳ