Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Саъдий Фонди ўртасида илмий, таълим ва тадқиқот соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида “Форс тили ва адабиётини ўрганиш” бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга кўра, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини амалга ошириш, муштарак илмий симпозиумлар ташкил қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, ўзбекистонлик талабаларга форс тилини чуқур ўрганишлари учун қўшма тадқиқотлар ҳам амалга оширилади.