The Breakthrough Institute ҳар ёзда 5-10 таниқли ёш таҳлилчиларни, ёзувчиларни ва лидерларни жалб қилади. Дастур иштирокчилари The Breakthrough Institute нинг 3 йўналишидан бирида ишлайди:
1. Энергетика;
2. Табиатни муҳофаза қилиш;
3. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги.
Дастур июнь ва август ойлари орасида 10 ҳафта давом этади, иштирокчи ҳафтасига 40 соат ишлайди ва 600 доллар олади. Турар жой берилмайди. Дастур якунида иштирокчиларга шартнома ва иш таклиф қилиниши мумкин. Муддати: 2021 йил 12 февраль
Талаблар:
• дастурда бакаларвиат битирувчи талабалари, магистратура ва докторантлар ҳамда университет битирувчилари иштирок этишлари мумкин. Барча мамлакатлар фуқаролари мурожаат қилиши мумкин.
Aриза онлайн тарзда топширилади:
https://form.jotform.com/203504882222146
Сиз қуйидагиларни тақдим этишингиз керак:
• ўзингиз ҳақингизда маълумот;
•илова хати - қайси тадқиқот соҳасида иштирок этишни хоҳлаётганингизни билдиринг (энергетика, тежамкорлик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги);
• резюме ёки таржимаи ҳол (максимал 2 бет);
• тавсияномалар (3 тавсиянома тақдим этган раҳбарларининг алоқа маълумотлари).
Ёзма ишнинг 3 намунаси:
1. Ҳар қандай мавзу бўйича 500 - 1000 сўздан иборат эссе ёзилиши керак. Эсседа сиз қандай қилиб баҳслашишингиз мумкинлигини тушунарли, ишончли ва аниқ кўрсатишингиз керак.
2. Тадқиқот ишлари (15 - 20 бет). Мавзу дастурлар мавзуси билан бир хил бўлиши шарт эмас.
Сизнинг саволларга батафсил маълумот ва жавоблар учун, мурожаат қилишингиз мумкин: fellowships@thebreakthrough.org.
Ҳужжатлар пдф форматида юкланиши, тили - инглиз тилида бўлиши керак.
Батафсил маълумот: https://thebreakthrough.org/fellowships/generation-fellowship