Талаба-ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш, жамиятда учрайдиган ижтимоий муаммолар ва салбий ҳолатларни саҳна кўринишлари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида “Ёшлар фестиваллари” доирасида республика олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган талабалар театр студиялари фестивалининг 2018 йилги саралаш босқичлари якунланди.
Танловни таниқли актёр, режиссёр, адиб ва ижодкорлар, шоирлар, ёзувчилар, соҳа мутахассислари ва профессор-ўқитувчилардан иборат таркибдаги ҳакамлар Ҳайъати одилона баҳолаб борди. Танлов натижаларига кўра республикамизнинг 20 та олий таълим муассасалари талабалар театр студиялари ғолиб деб топилиб, фестивалнинг ҳудудий босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. Танловнинг ҳудудий босқичи жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган.