Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасида “Талабалар кубоги” турнирини ўтказмоқда.

2018 йил 29 октябр куни Самарқанд шаҳрида турнирнинг илк минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан жами 18 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этди.

Мазкур минтақада қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритди:

1-ўрин - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;
2-ўрин - Самарқанд ветеринария медицинаси институти;
3-ўрин - Самарқанд давлат университети.

Турнир 31 октябрь куни Бухоро, 2 ноябрь - Фарғона ва 4 ноябрда Тошкент шаҳрида давом этади.

Минтақавий босқич ғолиблари шу йилнинг 16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этади.

“Талабалар кубоги” турнирининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоа Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган бир ҳафталик ўқув-семинарида иштирок этади.