Ушбу байрам муносабати билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан танлов эълон қилинади. Танловнинг мақсади ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланган ҳолда миллий армиямиз нуфузини ошириш, қуролли кучлар сафида хизмат бурчини адо этаётган ёшларимиз, уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишдан иборат. Танловда биринчи ўринни қўлга киритган ғолиб – SmartWatch Samsung Gear 2 совғаси билан тақдирланади (маслаҳат.уз гуруҳи томонидан).
Танловнинг иккинчи ўрин соҳибига эса болалар учун визуал дастурлаш CodeCraft.uz курсида бепул қатнашиш имконияти берилади. Учинчи ўрин соҳибига эса USB флеш хотираси берилади. Т̲а̲н̲л̲о̲в̲д̲а̲ ̲қ̲а̲т̲н̲а̲ш̲и̲ш̲ ̲ш̲а̲р̲т̲л̲а̲р̲и̲:̲ 1. Ушбу танлов ҳақидаги эълонни “Yoqdi” (Like) деб белгилайсиз ва ўз саҳифангизда улашасиз (Share). Маслаҳат.уз гуруҳига аъзо бўласиз: https://www.facebook.com/groups/maslahat.uz 2. Қуйидаги cаҳифаларга “Yoqdi” (Like) деб белгилайсиз: https://www.facebook.com/inhauz.uz https://www.facebook.com/codecraft.uz 3. Ҳарбий хизмат ўтаётган ёшларимиз, уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган расмлар, маслаҳат, тилак, тавсия ёки ибратли сўзларни ва шиорларни интернет тармоғида қуйидаги йўллар орқали тарқатасиз: А) дўстларингиз ва оила аъзоларингиз ёрдамида фотосурат оласиз ёки ушбу мавзуда расм чизасиз; ЁКИ Б) http://tanlov.maslahat.uz/ сайтидаги тайёр расм шаблонидан фойдаланган ҳолда ушбу мавзуларда матн қўшиш орқали янги расм яратасиз (сайтга компьютер орқали кирган маъқул). Янги яратилган расмларни #vatanparvar хештегини пост матнига қўшиб maslahat.uz гуруҳига қўясиз (хештегсиз расмларни топиш қийин бўлади). Ушбу maslahat.uz гуруҳига қўйилган расмлар ичида энг кўп Like ва Share йиққан расм эгаси ғолиб ҳисобланади. Бир иштирокчидан ФАҚАТ битта расм танловда қатнашади, шунинг учун расм сонига эмас, сифатига эътибор қаратиш керак! Танлов ғолиблари жорий йил 17 январь Тошкент вақти билан 11:00да аниқланади (бундан кейинги like ва share сонлари ҳисобланмайди). P̲S̲.̲ ̲Т̲а̲н̲л̲о̲в̲д̲а̲ ̲ғ̲о̲л̲и̲б̲ ̲б̲ў̲л̲и̲ш̲ ̲у̲ч̲у̲н̲ ̲т̲а̲в̲с̲и̲я̲л̲а̲р̲:̲ - қўйган расмингиз фейсбук фойдаланувчиларининг кўпчилик қисмини қизиқтириб лайк йиғиши ва дўстларига улашишлари учун расмда ёзилган сўзлар нафақат ибратли, балки қизиқарлироқ бўлиши ҳам керак; - бундан ташқари, иложи борича кўпроқ дўстларингиз ва танишларингизни ушбу расмни лайк қилишга чорлаш ҳамда ушбу расмни кўпроқ фейсбукдаги саҳифа ва гуруҳларга улашиш керак. Like ва Share сонлари ҳисобланаётганда фақат Maslahat.uz гуруҳига қўйилган расмли постдагилари ҳисобланади, яъни бошқа саҳифаларда ва гуруҳларда айнан ушбу maslahat.uz гуруҳида пост қилинган расмни улашиб, маслаҳат.уздаги расмга ўтиб лайк қўйиш кераклигини тушунтириш керак бўлади.

