Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш, мамлакатимизда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловини Республика босқичи 2018 йил 29-30 июн кунлари Жиззах вилоятида ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш, эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларда фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган мазкур танловда 10 та иштирокчи баҳслашади.
Ушбу танловга барча хоҳловчиларни чорлаб қоламиз! Ғолиблар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.