Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 24 июль куни “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.  

Қарорга кўра университет ҳузурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган мактаб фаолияти ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Наманган давлат университети ҳузурида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этилган эди.