IT Park пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича IT-ечимлар учун “COVID-19 Challenge 2020” танловини ишга туширмоқда. Унинг мақсади - COVID-19 пандемиясининг оқибатларини юмшатиш учун инновацион восита ва ечимларни барпо этишдан иборат. Ушбу ечимлар тезлик билан тарқалиши ва истиқболда умуммиллий миқёсни қамраб олиши кўзда тутилган. Аризалар 2020 йил 30 апрелгача қабул қилинади.

Танлов 8 та йўналиш бўйича олиб борилади. Иштирокчилар билан менторлар жамоаси биргаликда ишлайди. Улар, шунингдек, фаолият йўналиши бўйича ва лойиҳа жамоалари ўртасида қайта алоқа борасида экспертлар сифатида ҳам хизмат қилади. Камида 5 та лойиҳа бўйича таклиф қилинаётган технологик ечимларни синовдан ўтказиш ва келгусида жорий қилиш учун ҳамкорлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 10000 АҚШ долларигача бўлган маблағ ажратилади.

Иштирокчиларга бўлган талаблар, танлов қоидалари ва қўшимча маълумот учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: http://covid-19challenge.it-park.uz/.