2018 йил 7 июль куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Андижон давлат университети, Гулистон давлат университети, Самарқанд давлат университети, Қарши давлат университети, Наманган давлат университети, Урганч давлат университети, Тошкент давлат аграр университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Навоий давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали, Термиз давлат университетининг Денов филиалларининг ижодкор талабалар ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг якуний республика босқичи ўтказилади.
Ғолиб бўлган жамоа аъзолари, кўрик-танловни Ташкилотчилари томонидан Диплом, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилади.