Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Лаъл Пача Азмун билан расмий учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда икки давлат ўртасида илм-фан соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, олий ўқув юртлари ўртасида иккитомонлама  тажриба алмашишни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.