Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил 24 февралдаги “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 32-сон қарори ижроси юзасидан Вазирликнинг 2015 йил 16 мартдаги 96-сонли ва 6-июндаги 207-сонли буйруқлари билан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” республика танловини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита ва танлов комиссиялари таркиби шакллантирилди.
Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун 52 та олий таълим муассасалари томонидан 23 та таълим соҳалари бўйича 201 нафар педагог кадрларнинг ҳужжатлари танлов комиссияларига тақдим этилди.
Танлов ўтказиладиган 23 та таълим соҳалари бўйича “Мутахассислик бўйича энг яхши педагог” номинациясига 75 нафар, “Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинациясига 65 нафар ҳамда “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинациясига 61 нафар иштирокчиларнинг ҳужжатлари тақдим этилди. Шулардан:
“Педагогика” таълим соҳаси бўйича танловда иштирок этиш учун 38 нафар иштирокчилар;
“Иқтисод” таълим соҳаси бўйича танловда иштирок этиш учун 22 нафар иштирокчилар;
“Гуманитар фанлар” таълим соҳаси бўйича танловда иштирок этиш учун 18 нафар иштирокчилар;
“Соғлиқни сақлаш” таълим соҳаси бўйича танловда иштирок этиш учун 17 нафар иштирокчилар;
Муҳандислик иши ва архитектура ва қурилиш таълим соҳалари бўйича 11 нафардан иштирокчилар;
Табиий фанлар таълим соҳалари бўйича 10 нафар иштирокчилар;
Санъат таълим соҳаси бўйича 7 нафар иштирокчилар;
Математика, Компьютер технологиялари ва информатика ҳамда Ишлаб чиқариш технологияси таълим соҳалари бўйича 6 нафардан иштирокчилар;
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги менежменти, Қишлоқ хўжалиги техникаси, Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари ҳамда Ҳуқуқ таълим соҳалари бўйича 5 нафардан иштирокчилар;
Социология ва психология, Журналистика ва ахборот, Хизмат кўрсатиш ҳамда Атроф-муҳит муҳофазаси таълим соҳалари бўйича 4 нафардан иштирокчилар;
Ветеринария, Ирригация ва мелиорация таълим соҳалари бўйича 3 нафардан иштирокчилар;
Транспорт таълим соҳаси бўйича 2 нафар иштирокчиларнинг ҳужжатлари танлов комиссияларига тақдим этилди.
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” ва “Ижтимоий таъминот” таълим соҳалари бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этилмади.
Танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун 19 та олий таълим муассасалари: ТДЮУ, ҚаршиДУ, ТермизДУ, ТДТУ, СамДТИ, ЖизПИ, ЖизДПИ, ЎзДКонс, ТПТИ, Солиқ академияси, АндДТИ, НамДУ, НамМТИ, ТДАУ Қорақалпоқ филиали, ЎзДСМИ Нукус филиали, ТАТУ Нукус ва Самарқанд филиаллари, ТДСИ Андижон ва Бухоро филиалларидан иштирокчилар тақдим этилмади.
Ташкилий қўмита томонидан Танловнинг республика босқичига олий таълим муассасаларидан тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг қабули, танлов комиссиялари томонидан иштирокчилар ҳужжатларини кўриб чиқиш ва танлов ишлари тақдимотини ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ишлари ташкил этилиб, Танловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
2015 йилнинг 14-18 сентябрь кунлари Бош илмий-методик марказда “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг якуний республика босқичи ўтказилди. Ташкилий қўмитанинг 2015 йил 18 августда бўлиб ўтган йиғилишида тасдиқланган график асосида Танловнинг республика босқичида 23 та таълим соҳалари бўйича ҳужжатлари тақдим этилган профессор-ўқитувчилар ўзларининг танлов ишлари тақдимотлари билан иштирок этишди. Танловнинг республика босқичида 23 та таълим соҳалари 3 та номинация бўйича қатнашган педагог кадрлардан 58 нафари Ташкилий қўмитанинг жорий йил 28 сентябрда ўтказилган мажлисида танлов ғолиблари деб топилди ва Ташкилий қўмита қарори билан тасдиқланди.