Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сон йиғилиши баёни қарорининг 10-бандига асосан ҳар йили мамлакатимизда вазирлик,  идора ва ташкилотлар тизимида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.

 Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад, маънавиятнинг мазмун-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бугунги кунда амалга оширилаётган, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича ўрганиш ва очиб бериш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар, сиёсатчи ва мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг    2014 йил 19 сентябрдаги “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги  362-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида ташкил этилган кўрик-танлов Республика олий таълим муассасалариаро уч босқичда ўтказилди.

2014 йилнинг 22-23 сентябрь кунлари кўрик-танловнинг олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ўтказилган биринчи босқичида 550 нафардан ортиқ, 20-21 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган иккинчи ҳудудий босқичда 75 нафар профессор-ўқитувчи  ҳамда маънавий-маърифий соҳада фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирок этишди. Мазкур танловнинг иккинчи босқичида ғолиб бўлган ўн нафар вилоят ва уч нафар Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари вакиллари учинчи босқичда иштирок этдилар.

Кўрик таловнинг якуний-учинчи босқичи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг жорий йил 12 ноябрдаги 428-сонли буйруғига асосан 17 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида ўтказилди.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ўтказилган кўрик-танловнинг ушбу босқичи иштирокчиларининг чиқишлари Ҳакамлар хайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар қуйидаги тартибда белгиланди ва Вазирлик томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар ҳамда Фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

1-ўрин – Ўзбекистон санъат ва маданият институти профессори Бекмуродов Мансур Бобомуродович

танлов22-ўрин – Термиз давлат университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ҳамраева Муҳайё Аҳмадовна

3-ўрин – Гулистон давлат университети кафедра мудири Маҳмудов Равшанбек Жалилович

Кўрик-танловнинг фаол ёш иштирокчиларидан бири, мазмунли  ва долзарб аҳамиятга эга маърузаси учун Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ўқитувчиси Хайтбаева Нодира Сеиктановна ҳам 3-ўрин  совриндори сифатида эътироф этилди

Танловда биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш” кафедраси профессори М.Бекмуродов кўрик-танловнинг вазирликлар, ташкилот ва муассасалараро ўтказиладиган Республика якуний босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.

 

“Маънавият тарғиботи”  гуруҳи