Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан фототанлов эълон қилади.
Иштирок этиш учун маданият ва санъат объектлари, табиатнинг қизиқарли кўринишлари, шаҳарлар ҳаёти, портретлар ва таниш нарсаларнинг ноодатий кўринишлари — мамлакатимизнинг мустақиллик тарихини акс эттирадиган лавҳалар муҳрланган фотосуратлар қабул қилинади. Иштирокчи ёши: 15-25 ёш.

 



Ҳар бир иштирокчидан учтагача фотосурат қабул қилинади. 
Фотосуратлар муаллифлари учта номинатсия бўйича тақдирланади: "Энг гўзал юрт", "Ўзбек тцивилизацияси", "Шаҳрим ҳаёти".
Танлов учун фотосуратлар Гоогле Формс сервиси ёрдамида қуйидаги ҳаволалар орқали қабул қилинади. 
Ҳавола шуерда.

Танлов ғолиблар кутубхонанинг веб-сайти, Телеграм, Фаcебоок  ва Инстаграм ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилинади.


Натижаларни эълон қилиш ва тақдирлаш маросимининг санаси кейинроқ маълум қилинади.
Энг яхши суратлар танлов экспозициясига киритилади, лауреатлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.