Қайси бола учувчи ёки стюардесса бўлишни орзу қилмайди?
Uzbekistan Airways энг сеҳрли ва ажойиб байрам арафасида ёш авиаторлар орасида «Мен учишни хоҳлайман» деб номланган танлов эълон қилади. Танловда иштирок этиш учун болажонлар барча фантазияларини жамлаб, «Мен учишни хоҳлайман» мавзусида ижодий иш тайёрлашлари керак. Бу композиция, шеър, расм, видео хабар ёки бошқа ижодий иш бўлиши мумкин.
Фарзандингизнинг ижодий ишини Uzbekistan Airways нинг «Facebook»даги расмий саҳифасидаги махсус бўлимига #ХочуЛетатьHY хештеги билан фарзандингизни исми шарифи ва ёшини кўрсатган ҳолда жойлаштириш лозим.
Ғолиблар қўйилган «лайклар» асосида танланади. Энг кўп «лайк» тўплаган 5 нафар иштирокчи Uzbekistan Airways асосий совғасини - қишки таътил вақтида авиация билан боғлиқ қизиқарли жойларга экскурсия қилиш имкониятини қўлга киритади.
Экскурсия довомида болажонлар авиациянинг кўзга кўринмас томонлари билан танишадилар, аэропорт ва самолётларни таъмирлаш цехлари, йўловчилар учун овқат тайёрлаш корхонаси ва авиаходимлар касбий малакасини оширадиган ўқув марказига ташриф буюришади.
Улар аэропортда самолётларга юк ортиш ва тушириш жараёни, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ангарида самолётларнинг тузилиши билан яқиндан танишадилар.
Бундан ташқари, кичик авиаторларга учувчиларнинг асосий атрибути – бош кийими (фуражка) ҳамда самолёт саҳнида тортиладиган таомлар тақдим этилади.
Болажонларни кутаётган асосий совғалардан яна бири - Нью-Йорк ёки Парижга ҳақиқий парвозни имитация қилувчи махсус тренажер-симуляторларда «парвоз қилиш» имконияти.
Шунингдек, ҳар бир ғолибга Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётларининг модели тақдим этилади ва у «Ёш Авиатор»лар сафига киритилади.
Танловда 7 дан 16 ёшгача бўлган ҳар бир болажон иштирок этиши мумкин. Танлов 2018 йил 19-30 декабрь кунлари ўтказилади.
Ғолиблар 31 декабрь куни эълон қилинади.
Экскурсия 4 январь куни бўлиб ўтади.