Мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларида математика фанидан дарс бераётган ўқитувчилар диққатига!
“Ажойиб математика” фестивали доирасида танловда иштирок этган ва берилган вазифаларни ҳаммадан зўр бажарган 3 нафар ўқитувчи, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
1-ўрин учун – планшет (tablet computer)
2-ўрин учун – смартфон (smartphone)
3-ўрин учун – ташқи қаттиқ диск (portable hard drive)
Бажарилган вазифалар 2016-йилнинг 4-январь куни, соат 17:00га қадар, инглиз тилида, PDF форматида
rica@inha.uz ёки
f.kutliev@inha.uz манзилига юборилиши шарт.
Белгиланган вақтдан кеч қолган вазифалар қабул қилинмайди.
Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 7-январь соат 16:00да Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фойесида бўлиб ўтади.
Энг қобилиятли номзодлар ТШИУ қўллаб-қувватлаётган малака ошириш дастурида (faculty fostering programme) иштирок этиш ва ўзларининг Магистратура ва Докторлик (Master's or Ph.D degree) ишларини Жанубий Кореянинг энг нуфузли олий таълим муассасаларида давом эттириш имконига эга бўладилар. Дастур бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, марҳамат:
https://inha.uz/en/jobs/22
Бундан ташқари танлов иштирокчиларидан тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этиш талаб қилинади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2016-йил, 4-январь, соат 17:00гача.