Ўзбекистон Республикасиниг Латвиядаги Элчихонаси томонидан ушбу давлатнинг Фан ва таълим вазирлиги билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қуйилган бўлиб, ҳозирда таълим ва датқиқот соҳаларига грант маблағларини жалб қилиш бўйича фаол ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Шу боис, Латвия ҳукуматининг Таълимни ривожлантириш бўйича Давлат агентлиги 2021/2022 ўқув йиллари учун Ўзбекистон Олий таълим муассасалари илмий ходимлари, ўқутувчи ва талабалари учун стипендия ва грантлар ажратишни режалаштирмоқда. Ҳужжат топшириш муддати: 2021 йил 1 апрель.
Ушбу стипендия ва грантлар 3 та дастур бўйича тақдим этилади:
1. Таълим;
2. Стажировка;
3. Ёзги мактаб.
Агар сиз Латвия мамлакатида илмий тадқиқотлар ёки стажировка ўташ ниятида бўлсангиз Латвиянинг Таълимни ривожлантириш бўйича Давлат агентлигининг https://viaa.gov.lv/scholarships веб-саҳифаси орқали танишиб чиқиб, 2021 йилнинг 1 апрель санасига қадар ариза беришингиз мумкин.
Батафсил: https://viaa.gov.lv