Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат таълими ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида»ги 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191- сонли Қарорига мувофиқ ҳамда тармоқнинг фаолиятини ривожлантириш ва ўқувчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида «Ўзбекистон» радиоканалининг «Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти, Ўзбекистон Халк таълими Вазирлиги, ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи, шунингдек «Гулхан» журнали, ҳамда «Тонг юлдузи» газеталари билан ҳамкорликда «Интернет-менинг ҳаётимда» мавзусида ижодий иншолар, расмлар танловини ташкил қилаётганлигини маълум қиламиз. Танлов
1 мартдан бошланиб 15 майгача давом этади. Танлов натижалари 15 майда эълон қилинади.
Энг яхши ижодий ишлар
Ziyonet.uz ва
Fikr.uz сайтлари, «Гулхан» журнали, «Тонг юлдузи» газетаси ҳамда «Ўзбекистон» радиоканалининг «Келажак тонги» эшиттиришларида оммага эълон қилиб борилади.