“Хабар” газетаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси ходимлари, фахрий алоқачилар ва талабалар ўртасида ИНШО ВА МАҚОЛАЛАР ТАНЛОВИ эълон қилади.
•Танлов йўналишлари:
1. “Нима учун бу соҳани танладим?”
Мавзуда ахборот технологиялари йўналишида таълим олаётган талабалар ўртасида.
2. “Бу соҳада нималарга эришдим?”
Мавзуда ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассис, рахбар-ходимлар ўртасида.
3. “Бу соҳада топганларим!” мавзусида соҳа фахрийлари ўртасида.
Танловда иштирок этиш талаблари: Мақола Word дастурида Time New Roman 12 шрифтида, 1,5 интервалда 2 бетдан ошмаган ҳажмда ёзилган бўлиши лозим.
Муаллифнинг фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ) ва иш жойи, лавозими ёки ўқиш жойи ва йўналиши кўрсатилиши лозим. Мақолага муаллифнинг фотоси* ҳам бириктирилади. Материаллар электрон вариантда, ўзбек ёки рус тилларида қабул қилинади.
Мақолалар танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва энг саралари “Хабар” газетасида чоп этиб борилади. Яқин кунларда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши мақолалар аниқланади.
•Совринлар:
1. “Нима учун бу соҳани танладим?” йўналиши ғолиби – Xiaomi Redmi 9 смартфони;
2.“Бу соҳада нималарга эришдим?” йўналиши ғолиби – Xiaomi Redmi 9 смартфони;
3. “Бу соҳада топганларим!” йўналиши ғолиби – Xiaomi Redmi 9 смартфони.
Танлов ғолиблари 7 май – Алоқа ходимлари касб байрами арафасида тақдирланади.
Танловга мақолаларни +998903464157 рақамига телеграм орқали ёки info@xabar.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.
* Эслатма!
Танлов иштирокчиси “Хабар” газетаси фонида расмга тушган бўлиши керак.