Ёш журналистлар ўртасида ўтказиладиган "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2124-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни янги ҳаёт, янги жамият барпо этишдек улуғ мақсад йўлида жипслаштириш, уларни  миллий истиқлол ғояси руҳида жисмонан соғлом, маънавий етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи баркамол авлод этиб тарбиялаш, уларда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, халқимиз менталитетига ёт бўлган турли иллатларга қарши курашиш кўникмаларини шакллантириш, ёш журналистларнинг жамиятдаги фаоллиги ва маҳоратини ошириш, улар орасидан иқтидорли ёшларни кашф этиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Танлов республика оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган ҳамда таҳририятлар билан яқин ҳамкорлик қилаётган 30 ёшгача бўлган журналистлар ўртасида ўтказилди.

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар Республика ташкилий қўмитаси томонидан амалга оширилди.

 Танлов шартлари

Ёш журналистлар ўртасида "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика кўрик-танлови қуйидаги йўналишларда  ўтказилди:

– телевидение;

– радио;

– матбуот;

– фото;

– интернет-журналистика.

Ғолибларини тақдирлаш

Мазкур танловнинг якуний бочқичи, ғолибларни аниқлаш 18 декабрь куни соат 11-00 Ёшлар ижод саройида ўтказилади.

Танлов ғолиблари "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши томонидан қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади.

Матбуот йўналишида – Энг яхши мақола учун:

1-ўрин – диплом, телевизор, "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” статуэткаси.

2 ва 3-ўринлар учун – диплом, қимматбаҳо совға.

Фото йўналишида – Энг яхши фотоасарлар учун:

1-ўрин – диплом, телевизор, "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” статуэткаси.

2 ва 3-ўринлар учун – диплом, қимматбаҳо совға.

Телевидение йўналишида – Энг яхши телекўрсатув учун:

1-ўрин – диплом, телевизор, "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” статуэткаси.

2 ва 3-ўринлар учун – диплом, қимматбаҳо совға.

Радио йўналишида – Энг яхши радиоэшиттириш учун:

1-ўрин – диплом, телевизор, "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” статуэткаси.

2 ва 3-ўринлар учун – диплом, қимматбаҳо совға.

Интернет йўналишида – Энг яхши интернет мақоласи учун:

1-ўрин – диплом, телевизор, "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” статуэткаси.

2 ва 3-ўринлар учун – диплом, қимматбаҳо совға.