UNESCO журналистика ва коммуникация соҳасида бакалавр босқичини якунлаган ҳамда магистратурада ўқиётган, ёки 1 йил ичида якунлаган талабалар учун Парижда 6 ойлик стажировка курсини эълон қилди.
Ташкилотчилар танланадиган номзодлар учун қуйидаги талабларни илгари сурмоқда:
– ёш чегараси: 20 ва ундан катта бўлиши керак;
– инглиз ёки француз тилида гапириш ва ёза олиш қобилиятига эга бўлиши керак;
– компьютер ва офис дастурларидан самарали фойдалана олиши керак;
– жамоа билан ишлаш қобилиятига эга бўлиши керак;
– номзод амалиёт давомида бутун дунё миқёсидаги йирик тиббий суғурта компаниясидан тиббий суғурта қопламасини тасдиқлаши лозим;
– номзод шунингдек, стажировка бошланишидан олдин саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномани тақдим этиши керак.
Аризалар 31 июлга қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун ҳавола:
Ариза топшириш учун ҳавола: