Юнусобод туманидаги "Ғунча" номли 180-МТМда бўлиб ўтган "Очиқ машғулотлар фестивали"да тумандаги МТМлар тарбиячи ва услубчилар иштирок этди. Тадбир болажонларнинг "Баркамол авлод йили"га бағишлаб тайёрлаган қўшик ва шеърларидан иборат мусиқий чиқишлари билан бошланди. Дастлаб, МТМ тарбиячиси Зулфия Тўхтаеванинг ўзбек халқ эртаги — "Зумрад ва Қиммат" асосида тайёрлаган очиқ машғулоти намойиш этилди. Кичкинтойларни ҳам ақлий, ҳам жисмоний шартларни бажаришга ундовчи ушбу очиқ машғулот меҳмонлар олцишига сазовор булди. Чунки ушбу эртак сюжетига замонавий руҳ берилган бўлиб, машғулот шартига кўра, жажжи шоввозлар кампирнинг хазинасини топиш учун махсус харита буйича ҳаракатланишлари керак эди. Йул давомида болажонлар нафакат жисмоний ва ақлий машқларни, балки йўл ҳаракати белгилари ва қоидаларига оид амалларни бажаришди. Тарбиячи Нодира Туйчиева томонидан очиқ машғулот ўтилди. Унда жажжилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда, чизганларини пантомимо усулида ифодалаш, уй-рўзгор буюмларини ажратиш, харид килиш, топишмоқ топиш ва ҳаёт хавфсизлигига оид қатор шартлар бўйича ўзаро беллашдилар. — Бу каби очиқ машғулотлар тарбиячиларнинг шахсий тажрибасини ривожлантириш ва ҳамкасблари билан ўзаро бирдамликни йулга қўйишда муҳим аҳамият касб этади, — дейди боғча мудираси Нодира Рахмонова. — Болалар иштирокидаги бундай қизиқарли чиқишлар уларнинг руҳиятига ҳам ижобий таъсир этди. Ш.КОБИЛОВ