2016 йилнинг 12-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” доирасида Талабалар театр студиялари фестивали Ўзбекистон санъат ва маданият институтида ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида олий таълим муассасалари Талабалар театр студиялари иштирокчи жамоаларининг спектакллари намойиши бўлиб ўтади. Жамоалар томонидан саҳналаштирилган спектаклларни тажрибали санъат соҳаси вакиллари ва мутахассислардан ташкил топган ҳакамлар Ҳайъати аъзолари баҳолаб борадилар.

Талабалар театр студиялари фестивалининг якуний республика босқичида Қарши давлат университетининг “Зиё” талабалар театр студияси “Широқ”, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Ниҳол” талабалар театр студияси “Тиконсиз типратикон”, Ўзбекистон миллий университетининг “Хумо” талабалар театр студияси Молернинг “Тартюф”, Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали “Тотув” талабалар театр студияси “Қайдасан бахтим”, Наманган муҳандислик педагогика институтининг “Ёш ижодкорлар” талабалар театр студияси “Қабоҳат”, Навоий давлат кончилик институтининг “Парвоз” талабалар театр студияси “Огоҳ бўлинг одамлар” номли саҳна асарлари билан иштирок этадилар.

2016 йил 16 декабрь куни Ўзбек миллий академик драма театрида “Энг яхши спектакль” номинацияси бўйича ғолиб бўлан жамоа ўзининг спектаклини намойиш этади.