Сингапур Республикаси жорий йилнинг 4 – 8 октябрь кунлари “Глобал миқёсдаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ва бошқарув” ( Global health law and governance) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади. Муддати: 2021 йил 6 сентябрь
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2021 йил 6 сентябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/globalhealth (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда) Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни номзодлар 6 сентябрга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилишлари керак .
Қўшимча маълумот учун www.scp.gov.sg веб сайтида кўришингиз мумкин.
Иловалар:
1. Singapore Cooperation Programme;
3. Supervisor’s Endorsement Guide.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими