2020/2021ўқув йили учун Chevening стипендияларига аризалар қабули эълон қилинди. Агар сизда мақсад, етакчилик қобилияти, кучли илмий билимингиз бўлса ва ўз ғояларингизни ҳаётга татбиқ этишни истасангиз, биз сизни Chevening - стипендиясига ариза топширишингизни маслаҳат берамиз.
Chevening - бу Буюк Британия ҳукуматининг глобал стипендия дастури бўлиб, у келажакдаги етакчиларга Буюк Британияда ўқиш учун катта имкониятни таклиф этади. Ушбу стипендиялар Буюк Британиянинг исталган университетида ҳар қандай фан бўйича бир йиллик магистрлик даражасини олиш учун дунёнинг таниқли мутахассисларига берилади. Аризалар 2019 йил 5 ноябргача қабул қилинади.
Chevening дастури тўлиқ молиялаштириладиган стипендияларни тақдим этади, бу сизга академик мақсадларга эришиш ва эгаллаган тажрибангиздан умр давомида баҳраманд бўлишингизга имкон беради. Сиз бир йил давомида Буюк Британияда яшайсиз ва ўқийсиз, шу вақт ичида сиз профессионал ва академик-илмий билимингизни, ўз тармоғингизни ривожлантирасиз, Буюк Британия маданияти билан танишасиз, шунингдек Буюк Британия билан дўстлик алоқаларни ўрнатасиз.
Агар сизнинг мақсадингиз, этакчилик қобилиятингиз ва илмий тажрибангиз бўлса унда биз сизни 2019 йил 5 ноябргача онлайн рўйхатдан ўтишингизни қўллаб-қувватлаймиз.
Дастурнинг мафаатли жиҳатлари:
Chevening стипендиялари тўлиқ молиялаштирилганлиги сабабли, сизнинг мукофотингиз қуйидагиларни ўз ичига олади:
- университетда ўқиш учун тўлов
- ойлик стипендия
- Буюк Британияга келиб-кетиш харажатлари
- келиш учун рухсатнома
- ватанга қайтиш учун рухсатнома харажатлари
- виза мурожаатининг нархи
- Буюк Британиядаги Chevening тадбирларида қатнашиш учун саёҳат гранти
Мурожаат қилиш тартиби:
Аризангизни тайёрлашда сизга ёрдам бериш учун қуйидаги саҳифаларни кўриб чиқишингизни тавсия этамиз:
- Курслар
- Мувофиқлик
- Инглиз тилига талаб
- Адабиётлар
- Иш тажрибаси
- Аризалар ва танлов жараёни ҳақида маълумот олиш учун аризалар жадвалига ва тез-тез бериладиган саволлар бўлимига ташриф буюринг.