Тадбир ташкилотчилари:
Муассис: “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси
Ижрочи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Танловнинг мақсади:
Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3219-сонли Қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, шахсий ва ижодий кўргазмалар учун кенг имкониятлар яратиб бериш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш, халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни, миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш тобора ривож топиб боратган юртимизнинг келажакдаги қиёфасига ижодкор ёшлар тасаввури ва нигоҳи билан назар солиш, мамлакатимизда инновацион технологияларнинг кенг ривож топиши ва қўлланилишига имкон яратиш, кундалик турмушимизда асқотадиган кичик маиший буюмдан тортиб мураккаб техника ва технологиялар, ландшафт дизайни келажак иншоотларнинг миллий қадрият ва асрий анъаналаримиз уйғунлигидаги 50 йилдан кейинги кўринишини яратиш, Ватанимизнинг эртанги тараққий этган қиёфасини ёшларга ўз қўллари билан қуришга, ўз тасаввурлари билан чизишга имкон беришдан иборат. Шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик ва дизайн йўналишларида фаолият юритатган, ижодкорлар, мўйқалам усталарани рағбатлантириш орқали уларнинг маҳоратини кенг оммага номаён этиш ҳамда санъатга бўлган қизиқишларини ошириш, ёш авлод онгига она юрт, анъана ва урф-одатларимизга муҳаббат, истиқлолга садоқат, ўз келажагига ишонч туйғуларини чуқур сингдириш танлов кўргазманинг асосий мақсади ҳисобланади.
Танловнинг асосий мақсади:
Дизайн, тасвирий ва амалий санъат, бадиий фото, санъатшунослик йўналишларидаги бадиий савияси юқори бўлган санъат асарлари ёрдамида бадиий ижод аҳли, шу жумладан талаба – ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, миллий-маънавий қадриятларни эъзозлаш, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиладиган билимли, етук, баркамол инсон қилиб тарбиялаш, ёшларда ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш ҳамда уларда келажакка ишонч туйғусини кучайтиришдан иборатдир.
Умумий қоидалар
- Танловнинг ўтказиш муддати:
“Буюк келажакни бирга қурамиз” танлов-кўргазмаси 2017 йилнинг октябр-2018 йилнинг апрель ойларида ўтказилади
2. Танлов шартлари:
2.1. Танловга тақдим этиладиган ишларда қуйидаги мавзулар акс эттирилиши лозим:
- Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи;
- Ўзбек ҳалқининг миллий урф-одат ва қадриятлари;
- Ватанимизнинг гўзал ва бетакрор табиати;
- Юртимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари;
- Буюк сиймолар ва замонамиз қаҳрамонлари;
- Тинчлик учун кураш ғояларини тарғиб этиш;
- Замонавий янги иншоатлар дизайни;
- бино ва иншоатларнинг ташқи ва ички дизайни;
- хўжалик жиҳозларининг замонавий дизайни;
- эртанги кун жиҳозларига ўзбекона назар;
- Замонавий ва этно либослар тўпламлари;
2.2. Танловга тақдим этиладиган асарларнинг ҳажми ва ашёлари чегараланмаган.
2.3. Танлов-кўргазма шартларига кўра асарлар бадиий жиҳатдан юксак даражада бажарилган бўлиб, услублар чегараланмаган.
2.4. Танловга тақдим этилган асарлар дизайн, тасвирий ва амалий санъат, бадиий фотонинг барча жанрларида бўлиши мумкин.
2.5. Асарнинг орқа тарафига муаллифнинг исми, шарифи, факультети, кафедраси, профессор-ўқитувчилар учун лавозими, талабалар учун курси ёзилиб, конверт ичига солиб елимланади.
2.6. Танлов хайъати муассис ва ижрочиларнинг ўзаро келишуви асосида тузилади.
2.7. Танлов ғолиблари икки гурухда - профессионаллар ва талабалар ўртасида алоҳида баҳоланади.
Танловда гуруҳлар бўйича 1 та Гран-при, 3 та 1–ўрин, 3 та 2–ўрин, 3 та 3–ўрин, йўналишлар бўйича 20 та рағбатлантирувчи мукофотлар ва энг яхши ғоялар муаллифлари учун совринлар белгиланади:
- Гран-при – автомобил
- 1-ўрин (3 та) - ноутбук
- 2-ўрин (3 та) - планшет
- 3-ўрин (3 та) - фотоаппарат
- 20 та рағбатлантирувчи мукофотлар (йўналишлар бўйича) – этюдник ашёлари билан
2.8. Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 2017 йил 20 апрелгача қабул қилинади.
2.9. Бир ҳафта муддатда белгиланган ҳайъат аъзолари томонидан ғолиблар аниқланади. Ғолиблар танловга келиб тушган ижодий асарлардан ташкил этилган кўргазма доирасида 2018 йилнинг апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида тақдирланади.
2.10. Танловдан сўнг асарлар ўз эгаларига қайтарилади.