Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан “Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа” Республика танлови эълон қилинмоқда. Танловнинг ўтказилиш муддатлари: 2019 йил 15 август – 1 ноябрь.

 

Танловнинг мақсади − жамиятда китоб ва китобхонликнинг нуфузини ошириш, китобни маънавий мерос сифатида асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган энг яхши услубий ишланма/лойиҳаларни аниқлаш ва оммалаштириш.

Танловда турли вазирлик ва идораларнинг ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, докторантлар, магистрантлар ва олий ўқув юртлари талабалари, китобларни оммалаштириш ва фуқароларнинг мутолаага бўлган қизиқишни ошириш билан шуғулланадиган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Танловда ҳар бир номинация бўйича танлов аризасини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган якка иштирокчи ёки бир гуруҳ иштирокчилар қатнашиши мумкин.

 

Танлов 2 босқичда бўлиб ўтади:

-  I босқич − аризаларни қабул қилиш;

-  II босқич – “INFOLIB – 2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида услубий ишланма/лойиҳанинг тақдимоти.

Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати: 2019 йил 15 августдан 1 октябргача.

Услубий ишланма/лойиҳалар қуйидаги номинациялар бўйича баҳоланади: “Интерфаол китоб”, “Фойдаланувчи билан ишлашнинг интерфаол шакллари”.

Аризалар info@natlib.uz электрон почта манзилига “Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа” Республика танловига мавзуси билан юборилиши лозим.

Танловга юборилган материаллар таҳрир қилинмайди ва қайтарилмайди.

Маълумот учун телефонлар: (99871) 232-83-94; 239-41-18.

Масъуллар: М. Балтабаева, Н. Холдорова, Ф. Рўзиева