Болалар расмлари миллий танлови Ўзбекистонда тақдим этилаётган давлат хизматлари ҳамда Давлат хизматлари марказлари фаолияти, , шунингдек, www.my.gov.uz портали, 1148 call-маркази ва @davxizmataloqa_bot телеграм бот орқали бутун мамлакат бўйлаб давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.
Расмлар 2020 йилнинг 30 май соат 18:00 гача қабу қилинади.
Танлов мақсади:
Ўзбекистон аҳолисини Давлат хизматлари агентлиги ҳамда ҳудудлардаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўғрисида хабардорлигини ошириш;
Танлов «Оилам учун давлат хизматлари» йўналиши бўйича икки ёш тоифасида ўтказилади:
1) 6-9 ёшдаги болалар
2) 10-14 ёшдаги болалар
Иштирокчининг ижодий ишлари (сканер қилинган ёки телефон орқали сифатли суратга олинган холатдагиси) ўзбек, қоракалпок, рус ёки инглиз тилларида анкетаси билан бирга, 2020 йил 5 майдан 30 май соат 18:00 га қадар (Тошкент вақти билан) танловнинг info@ipsd.uz электрон манзилига ёки @contest_ipsd_bot Телеграм боти орқали юборилиши мумкин.
БИЗ НИМАНИ КУТМОҚДАМИЗ?
Ижодий ишлар А3 ёки А4 форматда акварель, қалам ва бошқа бўёқлар билан ишланган бўлиши лозим, шунингдек қуйидаги йўналишларидан бири акс эттирилган бўлиши мумкин:
- давлат хизматлари марказида кўрсатилаётган хизматлардан оила аъзоларининг фойдаланган жараёнлари ва олинган натижалар;
- давлат хизматлари марказига мурожат қилиниши ифода этилган лавхалар;
- онлайн тарзда давлат хизматларини олиш усуллари ва усулларини намойиш этиш;
- оиламнинг кечаги ва бугунги хаётида давлат хизматларининг тутган ўрни;
- оила аъзоларим томонидан кўп фойдаланадиган давлат хизматлари ҳамда бошқа жараёнлар.
ЖАРАЁН
Ғолиблар 3 босқичда танланади:
1 - босқич Мустақил ҳакамлар томонидан танловга келиб тушган расмлардан 100 таси онлайн овоз бериш учун танлаб олинади ва галареяга жойлаштирилади (ҳар бир ёш тоифасидан 50 тадан, агар танловга 100 дан зиёд расмлар келиб тушган бўлса).
2 - босқич Ўзбекистоннинг барча аҳолиси томонидан танловнинг портали www.voting.ipsd.uz орқали энг яхши расмларни танлаш учун онлайн овоз берилади ва энг кўп овоз тўплаган 20 та расм (ҳар бир ёш тоифасидан 10 тадан) кейинги босқичда иштирок этиш учун танлаб олинади. Ҳар бир киши бир марта овоз бериши мумкин.
3 - босқич Онлайн овоз бериш натижасида энг юқори балл тўплаган 20та расмлар орасидан мустақил хайъат аъзолари томонидан танловнинг ғолиблари аниқланади.
Шунингдек, эълон қилинган махсус номинациялар қаторида ҳамкор ташкилотлар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури томонидан ташкилотчилардан қўшимча тўрт нафар ғолиб ҳам танланади..
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ УЧУН СОВРИНЛАР
Болалар расмлари миллий танлови доирасида 12 нафар ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишади:
Биринчи ўрин: 2 нафар (хар бир ёш тоифасида (6-9; 10-14) биттадан).
Иккинчи ўрин: 4 нафар (хар бир ёш тоифасида (6-9; 10-14) иккитадан).
Учинчи ўрин: 6 нафар (хар бир ёш тоифасида (6-9; 10-14) учтадан).
Энг яхши ижодий расм: 2 нафар (хар бир ёш тоифасида (6-9; 10-14) биттадан) БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан танланади.
Энг ёрқин расм: 2 нафар (хар бир ёш тоифасида (6-9; 10-14) биттадан) Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси томонидан танланади.
Рағбатлантирувчи совринлар: 8 нафар (онлайн овоз бериш босқичида кейинги босқичда иштирок этиш учун танланган, лекин совринли ўринларни қўлга киритмаган иштирокчилар).
КEЙИНГИ ҚАДАМЛАР
Илтимос, веб-сайтнинг «Юклаб олиш» бўлимида мавжуд бўлган миллий расмлар танлови ҳақидаги батафсил маълумотларни диққат билан ўқинг.
Анкетани веб-сайтнинг «Юклаб олиш» бўлимида юклаб олишда давом этинг, расмга қўйиладиган талабларни ўқинг.
Агар сизда бирон бир савол бўлса, илтимос, веб-сайтнинг «САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР» бўлимига мурожаат қилинг.