Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 924-сонли қарори билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифалари этиб, спорт фаолияти, жисмоний тарбия ва спорт менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт, психология (спорт) таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар белгиланди.  

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:

- Спорт фаолияти: бадиий гимнастика;
- Спорт фаолияти: дзю-до;
- Спорт фаолияти: баскетбол;
 - Спорт фаолияти: волейбол;
- Спорт фаолияти: эшкак эшиш;
- Спорт фаолияти: эркин кураш;
- Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;
- Психология (спорт).

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

- Спорт фаолияти: бокс;
- Спорт фаолияти: сузиш;
- Спорт фаолияти: кураш;
- Спорт фаолияти: футбол.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

- Спорт фаолияти: енгил атлетика;

- Спорт фаолияти: оғир атлетика;
- Спорт фаолияти: қўл тўпи;
- Спорт фаолияти: юнон-рум кураши йўналишида мутахассислар тайёрланади.