Темирйўл учун мониторинг ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион технологияларни яратиш мақсадида ташкил этилган лойиҳа ҳисобланадиган Ассетс4Раил томонидан ташкил этилган лойиҳалар танловига аризалар қабул қилинмоқда. Ҳужжатлар 2020 йил 31 июлгача қабул қилинади.
Танлов магистратура ва докторантура босқичи талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда лойиҳа мавзуларидан бири учун инновацион ечим (лойиҳа) билан иштирок этиш мумкин.
Танловнинг расмий сайтида ҳар бир мавзу учун турли тақдимотлар жойлаштирилган.
Танлов ғолибига 500 евро пул мукофоти берилади.
ASSETS4RAIL ҳақида бу ерда маълумот олишингиз мумкин.
Дастурга қабул жараёни:
Иштирок этишни хоҳловчи талабалар танлов мавзуларидан бирини танлаб, шу мавзуга оид инновацион таклифини тавсифловчи техник ҳисобот тайёрлашлари керак, бунда ҳисоботнинг ҳажми 36000 белгидан (тахминан 17000 сўз) ошмаслиги зарур.
Техник ҳисобот ёзилгач, паспорт нусхаси ва талабаликни тасдиқловчи ҳужжат билан бирга, ПДФ форматида luca.rizzetto@uniroma1.it электрон манзилига юборилиши керак.
Бу йилги танлов учун ҳужжат топшириш муддати COVID-19 сабабли 31 июлгача узайтирилди.
Ариза бериш олдидан танлов низоми (http://www.assets4rail.eu/wp-content/uploads/2020/04/A4R_15_04_2020_Student_Competition_General_Rules.pdf) билан танишиб чиқинг.