Қаерда: АҚШ
Ариза топшириш муҳлати: 2016 йил 29 апрель
Ким учун: Аёл журналистлар
Грант миқдори: Тўлиқ қопланади
Давомийлиги: Етти ой
Умумий маълумот:
Дастур инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат масалаларини ёритадиган аёл журналистларнинг маҳоратларини ошириш учун академик ва профессионал малака ошириш дастурини таклиф қилади.
Дастурда теле ва радио ҳамда интернет ОАВ ва медиясида тўлиқ ёки қисман журналистик фаолият билан шуғулланаётганлар иштирок этиши мумкин. Дастурга барча миллат вакилалари ариза топшириши мумкин. Иштирокчилар АҚШнинг Массачус штати, Кембриж шаҳридаги Массачусес технология институтида таълим олади ва “Бостон Глоуб” ҳамда “Нью-Йорк Таймс” каби обрўли ташкилотларда амалиёт ўтайди. Дастур 2016 йил августдан 2017 йил март ойигача давом этади.
Ким учун:
Аёл журналистлар;
Камида 3 йил профессионал журналистика тажрибасига эга бўлганлар;
Инглиз тилини мукаммал биладиганлар;
Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат масалаларини ёритишга қизиққанлар.
Грант миқдори:
Дастур билан боғлиқ барча харажатлар қопланади.
Иштирокчи давлатидан АҚШга келиш ва кетиш харажатлари;
Турар-жой ва яшаш харажатлари;
Ва бошқа харажатларни қоплаш учун иштирокчиларга ойлик стипендия берилади.
Ариза тўлдириш тартиби:
Ариза онлайн тарзда
ШУ ЕРДА тўлдирилади. Қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
Тўлдирилган ариза шакли;
Резюме;
Иккита журналистик ишидан намуна;
Иккита тавсиянома учун белгиланган шаклни тўлдириш.
Тўлиқ маълумот учун манба:
ШУ ЕРДА